Кўкдала туман ҳокими 1-сектор раҳбари Хуррам Джураевнинг туман аҳолисига мурожаатномаси

Ассалому алайкум ҳурматли маҳалла фаоллари
Туманимизда ўтган қисқа Бир йилдан зиёдроқ вақт давомида туманда ўлкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Жумладан 17 та болалар боғчаси (йил оҳирига яна 2 та) жами 19 та, 3 та мактаб, 18 та МФЙ бинолари, Спорт комплекси, Маънавият маскани, Давлат хизматлари маркази биноси, IT парк, Ҳокимлик биноси, Суд, Прокуратура, ИИБ, Мудофа, Фовқулотта вазиятлар бўлими, Солиқ, Кадастр, 5 та Воркоут майдончалари қуриб битказилди.
Туманда 82 та трансфарматор 3000 дона бетон устунлар ҳамда 200 км электр лениялари янги қурилди 500 км тупроқ йўллар шағаллаштирилди,56 кмасфалът, 3.8 км пиёда ва велойўллар қилинди.
Коммуникация ишлари, газ, ичимлик суви, ички йўл, ва канализация тармоғини қуриш ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Туманимизда 185,7 минг нафар аҳоли яшайди, меҳнат ресурслари
90,6 минг нафарни иқтисодий фаол аҳоли 77,2 минг нафарни ташкил этади. Улардан 70,1 минг нафари иш билан банд. Йил бошида ишсизлар сони
7,8 минг нафарни ишсизлик даражаси 11,1 фоизни ташкил этган эди,
2023 йилнинг ўтган даврида ишсизлик даражаси 7,5 фоизга туширилди.
Яратиб берилган имконият ва дастаклардан фойдаланиб ўтган 10 ой якуни билан 28,7 минг нафар ишсиз аҳоли мавсумий даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланган.
Шу жумладан 1-сектор ҳудудида 11 та маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли 53,5 минг нафарни, шундан меҳнат ресурслари 26,2 минг нафарни, иқтисодий фаол аҳоли (меҳнат қилишга тайёр) аҳоли эса қарийб 19,6 минг нафарни ташкил этади.
Улардан 18,6 минг нафари (74,0 фоиз) иш билан банд. йил бошида ишсизлар сони 1,8 минг нафарни, ишсизлик даражаси
9,4 фоизни ташкил этган эди.
Давлат раҳбарининг яратиб берган имконият ва дастаклардан фойдаланиб, ўтган 10 ой якуни билан ишсизларнинг 8,5 мингдан ошиғи доимий даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди.
Маълумот учун:
а) ишлаш истагини билдирган 28,7 минг нафар ишсизлар дастурлар доирасида ташкил этилган корхона ва ташкилотларга доимий ва мавсумий иш жойларига жойлаштирилди. Уларга ҳар ойда ўртача 1,0 млн сўмдан 5 млн сўмгача иш ҳақи тўланмоқда.
Шу жумладан 1-сектор ҳудудида
7.5 минг нафар ишсизлар инвестиция дастури доирасида ташкил этилган корхона ва ташкилотларга доимий иш жойларига жойлаштирилди. Уларга ҳар ойда ўртача 1.0 млн. сўмдан 5 млн. сўмгача иш ҳақи тўланмоқда;
б) ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан тадбиркорлик ташаббуси бор 3 мингдан ошиқ аҳолига қарийб 64,5 млрд сўм кредитлар ажратилди,
Шу жумладан 1-сектор ҳудудида
890 нафардан ошиқ аҳолига қарийб 20 млрд.сўм кредитлар ажратилди;
в) деҳқончилик қилиш учун 726 нафар аҳолига 604 гектар экин ер майдонлари ижара асосида ажратиб берилди,
Шу жумладан 1-сектор ҳудудида
аҳолига 609 гектар экин ер майдонлари ижара асосида ажратиб берилди.
г) Туманда тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик фаолиятига жалб этиш мақсадида 439 нафар камбағал оилаларнинг аъзоларига 1 392 млн.сўм субцидия ажратилиб, меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилди;
Шу жумладан 1-сектор ҳудудида
130 нафар камбағал оилаларнинг аъзоларига 426 миллион сўм субсидия ажратилиб, меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилди;
Айниқса, бу ишларни ташкил этишда маҳалладаги “бешлик”нинг ҳиссаси катта бўлмоқда.
Эндиликда, жорий этилаётган маҳалла “еттилиги” томонидан ўзаро бир бўлиб ҳамкорликда иш олиб борилса, ҳар қандай муаммога барҳам бериш мумкин. Улар билан, аҳолининг ишга жойлашиш, тадбиркорликни бошлаш, деҳқончилик қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш ишларни тизимли давом эттирамиз.
Улар уйма-уй юриб, аҳолининг ишга жойлашиш, тадбиркорликни бошлаш, деҳқончилик қилиш, касб-ҳунарга ўқиш каби хоҳиш истакларини аниқлаш ва маҳаллада солиқ базаларини кенгайтириш, шу асосида иш ташкил этилмоқда.
Ҳозирда туманда мавжуд 5,8 минг нафар ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш эвазига ишсизлик даражаси 4,4 фоизга туширилади.
Шу жумладан 1-сектор ҳудудида бугунги кунда секторда ишсизлар сони 1 200 нафарни ташкил этиб, ишсизлик даражаси 9,4 фоиздан 6,5 фоизга туширилади.
III. Туманда 5,8 минг нафар ишсизларнинг манзилли рўйхати, касби, мутахассислиги, ёши ва истаклари бўйича маълумотлари шакллантирилди.
Жорий ўқув йилини 4,4 минг нафар битирувчилар тамомлади.
(Маълумот учун, 3,1 минг нафари умумий ўрта мактаб,
1 минг нафари касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларни,
334 нафари олий таълим муассасалари битирувчилари ҳисобланади.)
Улардан 1,1 минг нафари таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олинди, қолган 3,3 минг нафари меҳнат бозорига кириб келди.
Шунингдек, йил якунига қадар яна 2,2 минг нафар мигрантлар қайтиши кутилмоқда.
Ҳисоб китобимга кўра, Жорий йил якунига қадар 1,2 минг ишсизларни бандлигини таъминлаш ва қарийб 2,4 мингта хонадонларни камбағалликдан чиқариш вазифаси турибди.
Шу жумладан 1-сектор ҳудудида жорий ўқув йилида 1400 нафарга яқин битирувчилар тамомлади.
Маълумот учун, 935 нафари умумий ўрта мактабларни, 309 нафари касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларни, 156 нафари олий таълим муассасаларини битирувчилари ҳисобланади.
Улардан 363 нафари таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олиниб, қолган 1037 нафари меҳнат бозорига кириб келди.
Шунингдек, йил якунига қадар яна 500 га яқин мигрантлар қайтиши кутилмоқда.
Ҳисоб китобимга кўра, йил якунига қадар яна 1 787 нафар ишсизларни бандлигини таъминлаш ва қарийб 710 та оилаларни камбағалликдан чиқариш вазифаси турибди.
Уларни тўлиқ даромадли меҳнат билан таъминлаш учун имкониятларимиз етарли. Жумладан,
1. “20 минг тадбиркор ва 500 малакали мутахассис дастури”доирасида 11 та тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар
берилиши ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига 569 нафар ишсизлар ишга жойлаштирилади;
(Мисол учун, “Еттитом паррандаси” МЧЖ корхонаси томонидан Италия давлатидан қиймати 350,0 минг евролик парранда етиштириш ускунаси шартнома имзоланди. Лойиҳасини ишга тушуриш ҳисобидан қушимча 52 та янги иш ўринлари яратилади.
Бугунги кунда лойиҳа доирасида ускуналар тўлиқ олиб келиш бўйича халқаро шартнома имзоланган бўлиб, мазкур ускуналарда ишлаш кўникмасини шакллантириш бўйича ишга қабул қилинадиган ходимларни ўқитиш ишлари олиб борилмоқда.)
Шу жумладан 1-секторда.“20 минг тадбиркор - 500 малакали мутахассис дастури”доирасида 5 нафар тадбиркорларга имтиёзлар берилиши ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига 259 нафар ишсизлар ишга жойлаштирилади;
2. Маҳаллаларда қиймати 24,6 млрд сўм бўлган 152 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 380 нафар аҳоли банд қилинади.
3. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 7,4 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига 285 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади;
4. Аҳолини тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятига жалб қилиш учун субсидия асосида 0,7 млрд. сўмлик меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилиб, 135 нафар фуқаролар банд қилинади.
Шу жумладан 1-секторда маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш, шунингдек мавжуд корхоналарда иш ўринларини кенгайтириш ҳисобига 712 нафар ҳамда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш ҳисобига 148 нафар аҳоли банд қилинади.
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ҳисобига 311 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади;
Аҳолини тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилишга жалб қилиш учун субсидия асосида меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилиб, шунингдек бошқа кўмаклар кўрсатилиб 784 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.
Туманда 3-7 ёш бўлган болалалр 20 814 нафарни ташкил қилиб, йил бошида 6 721 нафар болалар қамраб олинган.
Шу жумладан 1-секторда 3-7 ёшгача бўлган болалар
6 102 нафарни ташкил этиб бугунги кунда қамраб олингани
3 123 нафарни ёки 51 фоизни ташкил қилади.
Туманда 14-30 ёшгача бўлган ёшлар сони 50 520 нафарни ташкил қилади. Шундан 2 238 нафар ёшлар Ёшлар дафтарига киритилган.
Шу жумладан 1-секторда Ёшлар дафтарига киритилган ёшлар
631 нафардан иборат бўлиб, 279 нафар ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Туманнинг имкониятларини ҳисобга олиб биз 4 та йўналишда ўсиш нуқталарини белгилаб олдик.
Биринчидан: Туманда лалимикор ерлардан самарали фойдаланиш;
Иккинчидан: Йўл инфиратузилмаларини ривожлантириш;
Учинчидан: Чорвачилик соҳасини ривождантириш;
Тўртинчидан: Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш.
Туманда 72 минг гектар лалимикор ерлар мавжуд;
Шундан 20 минг гектарига тарвуз, 2,4 минг гектарига боғ токзорлар, 50 минг гектарига ғалла ва бошқа экинлар экилади.
Тарвуз етиштириладиган 10 минг гектар ер томчилатиб суғориш техникалари орқали суғорилмоқда.
Томчилатиб суғориладиган майдонларда самарадорлик юқори.
Бу йил 400 минг тонна тарвуз етиштирилди дехқонларимиз гектаридан эртачи ҳосилдан 80-100 млн сўмдан даромад қилмоқда.
Агар қолган ерларни хам ўзлаштирсак маҳсулот ҳосилдорлиги ортади.
Йўл инфиратузилмасини: ривожлантириш бўйича туман ҳудудидан А-378 магистирал йўл ўтган, йўл бўйига хизмат кўрсатиш обектларни қуриш ишларини бошлаб юбордик.
Хозиргача 130 та обектлар қуриб битказилди (Савдо дуконлари, ошхоналар, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, дорихона, меҳмонхона, ҳусусий килиника ва авто тураргоҳлар) 455 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди, бюджетга қўшимча 1.6 млрд.сўм маблағ жалб қилинди. Йил охирига 30 та 2024 йилда 250 та хизмат кўрсатиш объектларини қурилиши бўйича режалаштириб олинди.
Чорвачилик йўналиши бўйича туманда 115 минг бош йирик шохли қорамоллар ва 310 минг бош майда шохли қорамоллар мавжуд
Тумандаги “ISTIQLOL UK” МЧЖ томонидан “Чорвачилик комплекси”ни ташкил қилиш мапқсадида, жорий йилда жами 700 минг Ақш доллари миқдоридаги хорижий кредит эвазига йилига 4-5 бош кўпаядиган “ромоновский” 1700 бош, “дортир” 500 бош, “эдилбай” 682 бош жами 2182 бош зотдор майда шохли қорамоллар ҳамда 200 бош “сментал” зотли йирик шохли қорамоллар босқичма-босқич олиб келинмоқда.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 2,5 минг гектар лалми ермайдони ажратиб берилди.
Кўкдала туманида саноатни ривожланириш бўйича Имконият ва Заҳиралар
Саноат маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича туманда 15 гектар ер майдонида 1 та кичик саноат зоналари ташкил этилган бўлиб, умумий қиймати 107,7 млрд сўмлик 59 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 300 та иш ўрни яратиш белгиланган.
III. Имкониятлар
Кўкдала тумани саноат имкониятларига тўхталадиган бўлсак,
2023-2024 йил давомида 16 та саноат лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар хисобига қўшимча 160 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш мумкин.
Туманда 6,7 млн м.куб пигматет 1,2 млн м.куб бентонет ва 3,2 млн м.куб кварцет хом ашёси каби 3 та табиий заҳиралари мавжуд.
Ушбу заҳиралардан унумли фойдаланган ҳолда, қиймати 35,0 млн долларлик янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 400 дан ортиқ аҳолини иш билан банд қилиш имконияти мавжуд.
Мисол учун, Чиял массиви ҳудудида 3,2 млн м.куб кварц қуми заҳирамиз бор, қиймати 15,0 млн долларлик кварц қумини қайта ишлаш орқали ойна ва чинни буюмлар ишлаб чиқаришин ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ва 60 та янги иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд.
Экспорт:
Кўкдала туманида 2023 йил учун белгиланган экспорт прогнози жами 6,9 минг доллари миқдорида белгиланган.
Шу жумладан 1 секторда: 3,1 млн доллар
2023 йилнинг январ-октябр ойларида 6,0 млн доллар миқдорида саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.
Шу жумладан 1 секторда: 2,9 млн доллар
Йил якунига қадар ушбу кўрсаткич 7,2 млн доллар миқдорида бажарилиши кўзда тутилган.
Шу жумладан 1 секторда: 3,2 млн доллар
Инвестиция лойиҳалари:
2023 йилда жами 80 та 667,0 млрд сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 972 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
• Саноат йўналишида 251,6 млрд сўмлик 16 та лойиҳа яратиладиган иш ўринлари 445 нафар;
• Қишлоқ хўжалиги йўналишида 191,6 млрд сўмлик 13 та лойиҳа яратиладиган иш ўринлари 217 нафар;
• Хизмат кўрсатиш йўналишида 223,8 млрд сўмлик 51 та лойиҳа яратиладиган иш ўринлари 310 нафарни ташкил қилади.
Хозирги кунда умумий қиймати 63,4 млрд сўмлик 49 та лойиҳаларнинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида 225 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Йил якунига қадар 31 та 49,0 млн долларлик лойиҳалар ишга туширилади.
Шу жумладан 1-секторда 16 та 6,6 млн долларлик лойиҳалар ишга туширилиб 335 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Ноябр ойида – 7 та 2,1 млн долларлик лойиҳа иш ўрни 120 нафар;
Декабр ойида – 9 та 4,5 млн долларлик лойиҳа иш ўрни 215 нафарни ташкил қилади.
Туманда 2024 йилда 39 та 641,7 млрд сўмлик лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб яратиладиган янги иш ўринлари 1075 нафарни ташкил қилади.
• Саноат йўналишида 345,9 млрд сўмлик 12 та лойиҳа яратиладиган иш ўринлари 750 нафар;
• Қишлоқ хўжалиги йўналишида 171,5 млрд сўмлик 9 та лойиҳа яратиладиган иш ўринлари 363 нафар;
• Хизмат кўрсатиш йўналишида 124,3 млрд сўмлик 18 та лойиҳа яратиладиган иш ўринлари 223 нафарни ташкил қилади.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва хорижий кредитлар:
2023 йил учун 14,1 млн доллар миқдорида хорижий Инветицияларни жалб қилиш бўйича режа белгиланган.
Шу жумладан 1-секторда 4,5 млн доллар режа белгиланган.
Жорий йилнинг ўн ойлигида 6,0 млн доллари миқдорида хорижий Инвестициялар олиб кирилди.
Шу жумладан 1-секторда 3,0 млн доллар хорижий игвестициялар ўзлаштирилди.
2023 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва хорижий кредитлар ўзлаштирган корхоналар
- "SOKH ECO GREEN LAND" ф/х томонидан Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш ускуналарини олиб келиш мақсадида 980 минг доллар
- "Чироқчи кластр" МЧЖ томонидан 2 740 минг доллар
- “Истиқлол У К” МЧЖ томонидан майда шохли қорамолчиликни ташкил этиш 1 200 минг доллар
- "Холияров Муродбек Логистика" МЧЖ томонидан Юк ташиш хизматини ташкил қилиш мақсадида 80 минг доллар
- "Обод макон пласт" МЧЖ томонидан Целофан ва пластмасса қувурлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида 1,0 млн доллар
2024 йил учун тўғридан-тўғри хорижий инветиция ва хорижий кредитларни жалб қилиш режаси 29,0 млн доллар қилиб бажарилиши бўйича прогноз қилинмоқда.
Бу кўрсаткич 2023 йил якуни бажарилиш режасига нисбатан
икки баробарга ошириб бажарилишига эришиш имконини беради.
202З/2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича
I ПҚ-118-сон қарорга асосан ДХШ Кўмир маҳсулоти етказиб бериш бўйича:
ПҚ-118 қарор билан ДХШ томонидан жами 7 461 тонна (шундан 2 228 тн импорт). 5 233 тонна маҳаллий ва 2 228 тонна импорт кўмир харид қилиш режалаштирилган. хозирги кунда 5233 тонна маҳаллий кўмир келтирилган бўлиб, 3160 тонна 42.3 фоиз тарқатилган.
2073 тонна захираси мавжуд.
Кўмир аҳоли.
II Кўкдала туманида Ўзбеккўмир томонидан 2023-йилда аҳолига кўмир сотиш режаси 2100 минг тонна(шундан 200 тн импорт) бўлиб, бугунги кунда 279 тонна маҳаллий кўмир ва 200 тонна импорт кўмир келтирилган, шундан 176 тонна маҳаллий ва 200 тонна импорт кўмир фуқароларга сотилган. 18%. 103 тонна маҳаллий кўмир захираси мавжуд. (1 тоннаси 300,3 минг сўм)
III ДХШ “SOMAX-THE-BEST” МЧЖ томонидан жами режа 111 та ижтимоий соха объектларини модернизация қилиш режалаштирилган бўлиб, шундан 88 таси умумтаълим мактаблари, 15 таси тиббиёт объектлари, 7 таси ДМТТ ва 1 та спорт объекти ҳисобланади. Лойиҳачи "Yunusjon loyiha servis" MCHJ.
IV Бугунги кун ҳолатига кўра 111 та ижтимоий соха объектларидан 78 таси модернизация қилинди 56.7 %, 14 тасида қурилиш ишлари давом этмоқда. Бундан 29 таси қизил, 26 таси сариқ ва 23 таси яшил тоифадаги ижтимоий соха объектлари ҳисобланади.
Шу жумладан 1-секторда 18 та мактаб, 3 та тиббиёт, 4 та мактабгача таълим муассасаси куз қиш мавсумига тўлиқ модернизация қилинди.
V Электр энергия бўйича:
2023 йилда Куз-қиш масумига беталофат ўтказиш мақсадида 55 км линия ва 44 та ТПлар ўрнатилди, 190 км электр линия ҳамда 70 та ТПлар мукаммал таъмирланди.
Йил якунига қадар яна 45 км эл.линия тортилади ва
2 дона ТП пунктлари янгидан ўрнатилади.
Куз-қиш масумига 2 дона ТП 100 кВа захирага қилинган ва яна 2 дона ТП 100 кВа туман махаллий бюджети ҳисобидан, 4 та ТП захира яратилган.
1 ойда электр энергиясини иқтисод қилиш режаси 5 млн 602 минг. кВт.соат хозирги кунда амалда 4 млн 906 минг, кВт.соат олиниб -695 минг, кВт.соат электр энергияси иқтисод қилинди.
VI Суюлтирилган газ.
Жорий куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга 2 824 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, шундан 1 415тоннаси жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларига ва 1 409тоннаси 2024 йил январь-март ойларига белгиланган.
Шундан 1-сектор ҳудудида куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга 949 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.