[REQ_ERR: COULDNT_RESOLVE_HOST] [KTrafficClient] Something is wrong. Enable debug mode to see the reason. Кўкдала туман прокурори 2-сектор раҳбари Баҳром Бекбўтаевнинг 2-сектор аҳолисига қилган мурожаатномаси » Ko'kdala tuman hokimligi rasmiy veb-sayti
Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda........ Сайт временно работает в тестовом режиме........ The site is temporarily in test mode.


    • Ishonch telefon: +99875 230 - 14 - 59
    • Manzil: Qashqadaryo viloyati, Ko'kdala tumani, U.Hayyom ko'chasi
    • Ish kunlari: Dushanba - Juma, soat 9:00 dan 18:00 gacha

Кўкдала туман прокурори 2-сектор раҳбари Баҳром Бекбўтаевнинг 2-сектор аҳолисига қилган мурожаатномаси

Kun : 08-11-2023   /   Hokimlik yangiliklari   /   O'qildi: 326

Ассалому алайкум ҳурматли маҳалла фаоллари

Рухсат берсангиз, Кўкдала туманининг 2-сектори ҳудудида ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаига эга бўлишига эришиш, шу орқали камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчиликни кескин камайтириш юзасидан йил якунига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида қисқача ҳисобот берсам.

Кўкдала туманида, хусусан менга бириктирилган 2-сектор ҳудудида ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олганмиз.

I. Кўкдала тумани 2-секторида охирги икки йилда:

- фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони
 109 та бўлган бўлса, ҳозирда уларни сони 134 тага етди
 
(+25 тага купайди)

катта-кичик 16 та саноат корхоналари фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 19 тага етди.

Хизмат кўрсатиш ва савдо корхоналари 34 тадан
 49 тага кўпайди. 

2-Секторда  2022 йил 3,9 млн. долларлик экспорт амалга оширилган бўлса, бу кўрсаткич 2023 йилнинг ўтган даврида 6 млн. долларни ташкил қилиб, йил якунига кўра бу кўрсаткич 6,9 млн. долларга етади.

2-сектор ҳудудидаги 5 та маҳаллада 5523 та хонадон,
 7275 та оила мавжуд бўлиб, шундан  627 таси кам даромадли оилалар ҳисобланади. 

Ҳисоб-китобларга кўра, секторда камбағаллик даражаси
 10.6 фоизни ташкил этади.

Йил якунига қадар бу кўрсаткични 7.5 фоизга (5883 та) туширишни режа қилиб олганмиз.

Бунинг учун, энг аввало аҳолини даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлашимиз керак.

Ҳозирда секторимиз ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли
 
28 946 нафарни, шундан меҳнат ресурслари 13.4 минг нафарни, иқтисодий фаол аҳоли (меҳнат қилишга тайёр) аҳоли эса қарийб 9.8 минг нафарни ташкил этади.

Улардан 9.4 нафари (90.1 фоиз) иш билан банд. Йил бошида ишсизлар сони 939 нафарни, ишсизлик даражаси
 
9.9 фоизни ташкил этган эди. 

Яратиб берилган имконият ва дастаклардан фойдаланиб, ўтган 10 ойда 434  нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.

Маълумот учун:

1. Инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига –
 40 нафар

2. -   қишлоқ хўжалиги дастурлари ҳисобига 200 нафар

3. -   қурилиш ва коммунал соҳани ривожлантириш ҳисобига – 65 нафар;

4. Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига – 177 нафар.

Айниқса, бу ишларни ташкил этишда 5 та маҳалладаги “бешлик” ҳиссаси катта бўлмоқда.

Улар уйма-уй юриб, аҳолининг ишга жойлашиш, тадбиркорликни бошлаш, касб-ҳунарга ўқиш каби ҳоҳиш истакларини аниқлаб, шу асосида ишларини ташкил этишмоқда.

Бугунги кунда секторда ишсизлар сони 505 нафарни ташкил этиб, ишсизлик даражаси 9.9 фоиздан 5.1 фоизга туширилди.

Ҳозир бизда қолган 505 нафар ишсизларнинг манзилли рўйхати, касби, мутахассислиги, ёши ва истаклари бўйича маълумотларни шакллантириб олдик. Йил якунига қадар яратилган имкониятлардан фойдаланиб ишсиз аҳолини бандлигини тўлиқ таьминлаш чораларини белгилаб олганмиз.

Жорий йилида ўқув юртларини 969 яқин битирувчилар тамомлади.

Маълумот учун, 759 нафари умумий ўрта мактабларни, 78 нафари касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларни,                 132 нафари олий таълим муассасаларини битирувчилари ҳисобланади.

Улардан 178 нафари таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олиниб, қолган 791 нафари меҳнат бозорига кириб келди.

Шунингдек, йил якунига қадар яна 174 нафар мигрантлар қайтиши кутилмоқда.

Уларни тўлиқ даромадли меҳнат билан таъминлаш учун имкониятларимиз етарли. Жумладан,

1. 20 минг тадбиркор - 500 малакали мутахассис дастури”доирасида тадбиркорларга имтиёзлар берилиши ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига 154 нафар ишсизлар ишга жойлаштирилади;

2. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида
 имтиёзли кредитлар ҳисобига 
259 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади;

3. Аҳолини тадбиркорлик ва ўзи банд қилишга жалб қилиш учун субсидия асосида меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилиб, шунингдек бошқа кўмаклар кўрсатилиб 
 
62 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

4. Инвестиция дастури доирасида янги лойиҳаларга
 
409 нафар фуқаролар банд қилинади.

5. Маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш, шунингдек мавжуд корхоналарда иш ўринларини кенгайтириш ҳисобига 164 нафар ҳамда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш ҳисобига             122 нафар аҳоли банд қилинади.

6. Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, жумладан юқори даромадли касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳисобига 149 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш 


Инвестиция

2-секторда қиймати 259 млрд. сўмга тенг 23 та лойиҳаларда амалга ошириш ишлари бошланган.

Бугунги кунда 15 та лойиҳалар амалга оширилиб, 65 та янги иш ўрни ташкил этилди. Шундан, дастурдан ташқари та лойиҳалар амалга оширилиб, 16 та янги иш ўрни ташкил этилди

Мисол учун, 

“ODIL” МЧЖ томонидан қиймати 12 млрд. сўмлик “Меҳмонхона” ва “Автомобилларга газ қўйиш шаҳобчаси” лойиҳаси амалга оширилди.

Натижада, Хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиб, 20 та янги иш ўринлари яратилди.

Туманда фаолият юритаётган саноат корхоналари ҳисобига жорий йилнинг 9 ойлигида 37 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан
 120 фоизни ташкил этди.

Йил якунига қадар қиймати 21 млн. долларлик 9 та лойиҳаларни фойдаланишга топширилади. 

Бунинг натижасида, йиллик 55 млрд. сўмлик қувватлар ва 409 та иш ўрни яратилади.


Мисол учун, 

"Чироқчи кластер" МЧЖ томонидан қиймати 18 млн долларлик ип калава чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси ишга туширилиб, 300 та иш ўринлари яратилади. 


Биз секторнинг барча имконият ва захираларни таҳлил қилиб, белгилаб олинган режамизни қайта кўриб чиқдик ва умумий қиймати 2,8 млн долларлик та лойиҳалар шакллантирдик. 

Шундан, жорий йил якунига қадар 1 та лойиҳаларда
 млн. долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилади. 

Биринчидан, секторнинг асосий драйвери ҳисобланган текстил саноатини ривожлантириш мақсадида қиймати
 25 млрд. сўмлик та саноат лойиҳалари ташкил қилинади ва 200 та иш ўринлари яратилади.

Буни ҳисобига йилига 145 млрд. сўм саноат ҳажми ошиши ҳамда бюджетга қўшимча 1,2 млрд. сўм солиқ тушуми тушиши таъминланади (2-сектор).

Жорий йилда 2-сектор худудидаги корхоналар томонидан жами 2 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилади ва 2022 йилга нисбатан баробарга ўсишга эришамиз.

Жорий йилнинг ўтган 30 октябрь ҳолатига 2-сектор бўйича 1,2 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт амалга оширилди.


ЖИНОЯТЧИЛИК


Жорий йилнинг ўтган 9 ойида 2-сектор ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 28 та жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврида нисбатан 32 % га ошган,
 2-сектор ҳудудидаги 1 та МФЙ да жиноятлар ошиб, ушбу маҳалла қизил тоифага кирган.

Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида “Жиноятчиликка қарши курашиш” масаласига алоҳида тўхталиб, вилоятни туристик салоҳиятни ошириш ва инвестицион жозибадорликни таъминлаш мақсадида Кўкдала туманида хам жиноятни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида хам қатъий топшириқ бердилар.

Жиноятчиликка қарши курашиш нафақат ички ишлар ва прокуратура органларининг вазифаси балким умуман жамоатчилик вазифасига айланиши лозим.

Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига амалга оширган ташрифидан сўнг, жиноятчилик ва ҳууқуқбузарликка қарши курашиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилиб, унда маҳалла бешлигининг асосий вазифалари белгилаб берилган.

Унга кўра, (ҳамма ўзига ёзиб олсин)

маҳалла раиси маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлигини сақлаш, кексаларнинг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш, маҳаллани обод ва файзли масканга айлантириши;

ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратиб, мавжуд бўш иш ўринларига ишсиз фуқароларни жойлаштириши;

ёшлар етакчиси ёшлар сиёсати ва ёшлар балансини шакллантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиши;

хотин-қизлар бўйича масъул эса, оила ва
 хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиши;

профилактика инспектори маҳаллада ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, хавфсиз маҳалла тамойили асосида самарали профилактик ишларни ташкил этиши белгиланган.

Ушбу услубий қўлланма маҳалла аҳолиси, айниқса уларнинг иш билан банд бўлмаган тоифаси ўртасида самарали профилактик ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, соғлом турмуш тарзидаҳаёт кечиришга кўмаклашиш мақсадида масъул давлат органлари, ташкилотлар, таълим муассалари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан профилактик ишларни ташкил этиш бўйича ҳаракатлар механизмини ўрганишга ёрдам беради.       

Юқоридагилага кўра, бугундан бошлаб Сиз билан биргаликда асосий эътибор жиноят оқибати билан курашга эмас, балки унинг содир этилишига шароит яратиб бераётган омилларни   бартараф    этишга   қаратилмоғимиз лозим.

Жиноят содир бўлгани тўғрисидаги мурожаат ва хабарларни кутиб ўтирмасдан, жойларда халқ билан мунтазам мулоқот асосида унинг   олдини   олиш    кундалик   ишимизга   айланиши лозим.

Эътиборларингиз учун рахмат!