Кўкдала тумани Солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор раҳбари Фахриддин Мухамаддиевнинг мурожаатномаси

Ассалому алайкум ҳурматли маҳалла фаоллари
Рухсат берсангиз, Кўкдала туманининг 4-сектори ҳудудида ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаига эга бўлишига эришиш, шу орқали камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчиликни кескин камайтириш юзасидан йил якунига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида қисқача ҳисобот берсам.
Хусусан менга бириктирилган Кўкдала туманидаги 4-сектор ҳудудида 7 та маҳқлла бириктирилган бўлиб ушбу маҳалларда ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олганмиз.
I. Кўкдала тумани 4-секторида охирги икки йилда:
- фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони
37 та бўлган бўлса, ҳозирда уларни сони 64 тага етди
(+27 та, ўсиш-0,8 баробар)
Хизмат кўрсатиш ва савдо корхоналари 21 тадан
44 тага кўпайди (ўсиш -2,9 баробар).
4-сектор ҳудудидаги 7 та маҳаллада 4629 та хонадон, 5696 та оила мавжуд бўлиб, шундан 2650 таси кам даромадли оилалар ҳисобланади.
Ҳозирда секторим ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли
29605 нафарни, шундан меҳнат ресурслари 18300 нафарни, иқтисодий фаол аҳоли (меҳнат қилишга тайёр) аҳоли эса қарийб 15750 нафарни ташкил этади.
Улардан 13200 нафари (71,1 фоиз) иш билан банд. Йил бошида ишсизлар сони 2550 нафарни, ишсизлик даражаси
19,0 фоизни ташкил этган эди.
Яратиб берилган имконият ва дастаклардан фойдаланиб, ўтган 10 ойда 2553 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.
Маълумот учун:
1. қишлоқ хўжалиги дастурлари ва дехқон хужалик фаолияти билан шуғилланиш ва ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига – 1527 нафар;
Ҳозирги кунда 4- сектор худудида 97 та юридик ва 70 та якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият юритиб келмоқда.
Айниқса, бу ишларни ташкил этишда 7 та маҳалладаги “бешлик” ҳиссаси катта бўлмоқда. Бунинг натижасида ўтган давр мабойнида қуйидаги ишлар амалга оширилди: Жумладан: Гулистон МФЙ худудида 22 км, Торжилға МФЙ худудида 16.4 км, Яшилтепа МФЙ худудида 3 км, Шурқудуқ МФЙ худудида 14 км ички тупроқ йўллар шағаллаштирилди. Торжилға МФЙ худудидаги 2.5 км ички йўллар асфальт қилинди ва 2.5 км ички йўллар асфальт қилиниши режалаштирилган.
Ахолини ўзликсиз электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида Гулистон МФЙга 4 та янги трасфарматор, 126 та бетон сталба, Умакай МФЙга 2 та трасфарматор, 255 та бетонг сталба, Шурқудуқ МФЙга 1 та трасфарматор, 70 та бетон сталба, Қучқорбулоқ МФЙга 1 та трасфарматорлар ўрнатилди ва келгусида Торжилға МФЙга 2 та, Қучқорбулоқ МФЙга 1 та, Яшилтепа МФЙга 10 та трасфарматор ва 100 та бетон сталба, Бунёдкор МФЙга 1 та янги трасфарматорлар қуйиш режалаштирилган.
Утган давр мабойнида сектор худудидаги ахолига суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди. Хусусан: Қучқорбулоқ МФЙда яшовчи 7 нафар, Умакай МФЙда яшовчи 10 нафар, Торжилға МФЙда яшовчи 6 нафар, Гулистон МФЙда яшовчи 6 нафар, Яшилтепа МФЙда яшовчи 5 нафар кам таъминланган фуқароларга бепул газ балонлари етказиб берилди.
Улар уйма-уй юриб, аҳолининг ишга жойлашиш, тадбиркорликни бошлаш, касб-ҳунарга ўқиш каби ҳоҳиш истакларини аниқлаб, шу асосида ишларини ташкил этишмоқда.
Бугунги кунда секторда ишсизлар сони 2900 нафарни ташкил этиб, ишсизлик даражаси 9,4 фоиздан 6,9 фоизга туширилди.
Сектор худудида яшовчи фуқароларнинг оилавий аҳволини яхшилаш ҳамда қулайлик яратиш мақсадида 7 та маҳалларда қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Ҳозир бизда қолган 2550 нафар ишсизларнинг манзилли рўйхати, касби, мутахассислиги, ёши ва истаклари бўйича маълумотларни шакллантириб олдик.
Жорий ўқув йилида ўқув юртларни 1672 яқин битирувчилар тамомлади.
Маълумот учун, 1045 нафари умумий ўрта мактабларни, 410 нафари касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларни, 217 нафари олий таълим муассасаларини битирувчилари ҳисобланади.
Улардан 751 нафари таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олиниб, қолган 921 нафари меҳнат бозорига кириб келди.
Шунингдек, йил якунига қадар яна 911 нафар мигрантлар қайтиши кутилмоқда.
Ҳисоб китобимга кўра, йил якунига қадар яна 2900 та ишсизларни бандлигини таъминлаш ва қарийб 1455 та оилаларни камбағалликдан чиқариш вазифаси турибди.
Ҳурматли маҳалла фаоллари,
Уларни тўлиқ даромадли меҳнат билан таъминлаш учун имкониятларимиз етарли. Жумладан,
1. “20 минг тадбиркор - 500 малакали мутахассис дастури”доирасида тадбиркорларга имтиёзлар берилиши ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига 51 нафар ишсизлар ишга жойлаштирилади;
2. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида
имтиёзли кредитлар ҳисобига 642 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади;
3. Аҳолини тадбиркорлик ва ўзи банд қилишга жалб қилиш учун субсидия асосида меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилиб, шунингдек бошқа кўмаклар кўрсатилиб
130 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.
4. Инвестиция дастури доирасида янги лойиҳаларга
199 нафар фуқаролар банд қилинади.
5. Маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш, шунингдек мавжуд корхоналарда иш ўринларини кенгайтириш ҳисобига 341 нафар ҳамда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш ҳисобига 265 нафар аҳоли банд қилинади.
6. Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, жумладан юқори даромадли касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳисобига 191 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш
ЖИНОЯТЧИЛИК
Жорий йилнинг ўтган 9 ойида 4-сектор ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 25 та жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврида нисбатан 8,2 % га камайган, 4-сектор ҳудудидаги 2 та МФЙда жиноятлар ошиб ушбу маҳаллалар сариқ тоифага кирган.
Президентимизнинг Фарғона, Бухоро ва Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида “Жиноятчиликка қарши курашиш” масаласига алоҳида тўхталиб, инвестицион жозибадорликни таъминлаш мақсадида Кўкдала тумани 4-секторни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантиришимиз борасида қатъий топшириқ бердилар.
Жиноятчиликка қарши курашиш нафақат ички ишлар ва прокуратура органларининг вазифаси балким умуман жамоатчилик вазифасига айланиши лозим.
Президентимизнинг Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифидан сўнг, жиноятчилик ва ҳууқуқбузарликка қарши курашиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилиб, унда маҳалла бешлигининг асосий вазифалари белгилаб берилган.
Унга кўра,
- маҳалла раиси маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлигини сақлаш, кексаларнинг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш, маҳаллани обод ва файзли масканга айлантириши;
- ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратиб, мавжуд бўш иш ўринларига ишсиз фуқароларни жойлаштириши;
- ёшлар етакчиси ёшлар сиёсати ва ёшлар балансини шакллантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиши;
- хотин-қизлар бўйича масъул эса, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиши;
- профилактика инспектори маҳаллада ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, хавфсиз маҳалла тамойили асосида самарали профилактик ишларни ташкил этиши белгиланган.
Ушбу услубий қўлланма маҳалла аҳолиси, айниқса уларнинг иш билан банд бўлмаган тоифаси ўртасида самарали профилактик ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришга кўмаклашиш мақсадида масъул давлат органлари, ташкилотлар, таълим муассалари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан профилактик ишларни ташкил этиш бўйича ҳаракатлар механизмини ўрганишга ёрдам беради.
Юқоридагилага кўра, бугундан бошлаб Сиз билан биргаликда асосий эътибор жиноят оқибати билан курашга эмас, балки унинг содир этилишига шароит яратиб бераётган омилларни бартараф этишга қаратилмоғимиз лозим.
Жиноят содир бўлгани тўғрисидаги мурожаат ва хабарларни кутиб ўтирмасдан, жойларда халқ билан мунтазам мулоқот асосида унинг олдини олиш кундалик ишимизга айланиши лозим.
Эътиборларингиз учун рахмат!