[REQ_ERR: COULDNT_RESOLVE_HOST] [KTrafficClient] Something is wrong. Enable debug mode to see the reason. Кўкдала туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Шерзод Шокировнинг ҳудуд аҳолисига қилган мурожаатномаси » Ko'kdala tuman hokimligi rasmiy veb-sayti
Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda........ Сайт временно работает в тестовом режиме........ The site is temporarily in test mode.


    • Ishonch telefon: +99875 230 - 14 - 59
    • Manzil: Qashqadaryo viloyati, Ko'kdala tumani, U.Hayyom ko'chasi
    • Ish kunlari: Dushanba - Juma, soat 9:00 dan 18:00 gacha

Кўкдала туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Шерзод Шокировнинг ҳудуд аҳолисига қилган мурожаатномаси

Kun : 08-11-2023   /   Hokimlik yangiliklari   /   O'qildi: 392

Ассалому алайкум ҳурматли маҳалла фаоллари

Рухсат берсангиз, Кўкдала туманининг 3-сектори ҳудудида ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаига эга бўлишига эришиш, шу орқали камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчиликни кескин камайтириш юзасидан йил якунига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида қисқача ҳисобот берсам.

Кўкдала туманида, хусусан менга бириктирилган 3-сектор ҳудудида ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олганмиз.

I. Кўкдал туман 3-секторида охирги икки йилда:

- фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони
 
34 та бўлган бўлса, ҳозирда уларни сони 165 тага етди
 (+
131та, ўсиш-4,9 баробар)

катта-кичик 7 та саноат корхоналари фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 15 тага етди (2,3 баробарга кўпайди).

Хизмат кўрсатиш ва савдо корхоналари 230 тадан
 685 тага кўпайди (ўсиш -2,9 баробар)

- 2023 йил якунига кўра экспорт 6,0 млн. долларга етади.

3-сектор ҳудудидаги 15 та маҳаллада 13 319 та хонадон,
 16 671 та оила мавжуд бўлиб, шундан 4 785 таси кам даромадли оилалар ҳисобланади. 

Ҳисоб-китобларга кўра, секторда камбағаллик даражаси
 7,4 фоизни ташкил этади.

Йил якунига қадар бу кўрсаткични 4,5 фоизга туширишни режа қилиб олганмиз.

Бунинг учун, энг аввало аҳолини даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлашимиз керак.

Ҳозирда секторимиз ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли
 
76 606 минг нафарни, шундан меҳнат ресурслари 44 700 нафарни, иқтисодий фаол аҳоли (меҳнат қилишга тайёр) аҳоли эса қарийб 41 420 нафарни ташкил этади.

Улардан 32 400 нафари (90,6 фоиз) иш билан банд. Йил бошида ишсизлар сони 2 651 нафарни, ишсизлик даражаси
 
9,3 фоизни ташкил этган эди. 

Яратиб берилган имконият ва дастаклардан фойдаланиб, ўтган 7 ойда 10 642 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.

Маълумот учун:

1. Инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига –
 65 нафар

2. Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 2 985 нафар

3. Қишлоқ хўжалиги йўналишида– 7 311 нафар;

4. Қурилиш ва коммунал соҳасида – 281 нафар.

Айниқса, бу ишларни ташкил этишда 15 та маҳалладаги “бешлик” ҳиссаси катта бўлмоқда.

Улар уйма-уй юриб, аҳолининг ишга жойлашиш, тадбиркорликни бошлаш, касб-ҳунарга ўқиш каби ҳоҳиш истакларини аниқлаб, шу асосида ишларини ташкил этишмоқда.

Бугунги кунда секторда ишсизлар сони 806 нафарни ташкил этиб, ишсизлик даражаси 9,3 фоиздан 7,4 фоизга туширилди.

Ҳозир бизда қолган 806 нафар ишсизларнинг манзилли рўйхати, касби, мутахассислиги, ёши ва истаклари бўйича маълумотларни шакллантириб олдик.

Жорий ўқув йилида ўқув юртларни 1 444 яқин битирувчилар тамомлади.

Маълумот учун, 1194 нафари умумий ўрта мактабларни, 174 нафари касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларни,                 76 нафари олий таълим муассасаларини битирувчилари ҳисобланади.

Улардан 674 нафари таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олиниб, қолган 770 нафари меҳнат бозорига кириб келди.

Шунингдек, йил якунига қадар яна 604 нафар мигрантлар қайтиши кутилмоқда.

Ҳисоб китобимга кўра, йил якунига қадар яна 806 нафар ишсизларни бандлигини таъминлаш ва қарийб 214 нафар оилаларни камбағалликдан чиқариш вазифаси турибди.

Ҳурматли маҳалла фаоллари,

Уларни тўлиқ даромадли меҳнат билан таъминлаш учун имкониятларимиз етарли. Жумладан,

1. 20 минг тадбиркор - 500 малакали мутахассис дастури” доирасида тадбиркорларга имтиёзлар берилиши ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига 104 нафар ишсизлар ишга жойлаштирилади;

2. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида
 имтиёзли кредитлар ҳисобига 
1152 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади;

3. Аҳолини тадбиркорлик ва ўзи банд қилишга жалб қилиш учун субсидия асосида меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилиб, шунингдек бошқа кўмаклар кўрсатилиб 
 
267 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

4. Инвестиция дастури доирасида янги лойиҳаларга
 
138 нафар фуқаролар банд қилинади.

5. Маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш, шунингдек мавжуд корхоналарда иш ўринларини кенгайтириш ҳисобига 152 нафар ҳамда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш ҳисобига             330 нафар аҳоли банд қилинади.

6. Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, жумладан юқори даромадли касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳисобига 45 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш 

Инвестиция

3-секторда қиймати 1,5 млн. долларга тенг 12 та лойиҳаларда амалга ошириш ишлари бошланган.

Бугунги кунда та лойиҳалар амалга оширилиб, 38 та янги иш ўрни ташкил этилди. Шундан, дастурдан ташқари та лойиҳалар амалга оширилиб, 12 та янги иш ўрни ташкил этилди

Мисол учун, 

"TEMURIY NABIRALARI" НТМ бтомонидан қиймати 1,0 млрд.сўмлик Хусусий болалар боғчаси ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилди.

Натижада, йилига 35 нафар қувватлар яратилиб,
 та янги иш ўринлари яратилди.

Туманда фаолият юритаётган саноат корхоналари ҳисобига жорий йилнинг 1 ярим йиллигида 106,3 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан
 106,8 фоизни ташкил этди.

Йил якунига қадар қиймати 1,4 млн. долларлик та лойиҳаларни фойдаланишга топширилади. 

Бунинг натижасида, йиллик 86,0 млрд. сўмлик қувватлар ва 100 та иш ўрни яратилади.


Мисол учун, 

"SANOAT ENERGETIKA GURUHI" МЧЖ  томонидан қиймати 1,3 млн долларлик газ қуйиш шаҳобчаси, газ поршенли электр станцияларига электр энергия ишлаб чиқариш, қуёш панелли фото электр станцияларини қуриш лойиҳаси ишга туширилиб, 30 та иш ўринлари яратилади. 


Шунингдек, жорий йил якунига қадар та лойиҳаларда
 1,0 млн. долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилади. 

3-секторнинг асосий драйвери ҳисобланган Тоғ-кон саноатини ривожлантириш мақсадида Чиял ҳудудидаги Қумдарёда мавжуд заҳира 6,3 млн м3 Кварц қумини қайта ишлашни ташкил қилиш ҳамда Чорвадор ҳудудидаги Мингтепа кон МЧЖ томонидан Кварц ва Бентонет маҳсулотларини қазиб олиш ва қайта ишлашни кенгайтириш борасида қиймати 35,7 млрд. сўмлик та саноат лойиҳалари ташкил қилинади ва 150 та иш ўринлари яратилади.

Буни ҳисобига йилига 20,9 млрд. сўм саноат ҳажми ошиши ҳамда бюджетга қўшимча 170,4 млн. сўм солиқ тушуми тушиши таъминланади (3-сектор).

Жорий йилда 3-сектор худудидаги корхоналар томонидан жами 1,5 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилади ва 2022 йилга нисбатан 2,0 баробарга ўсишга эришамиз.

Жорий йилнинг ўтган 30 август ҳолатига 3-сектор бўйича 750 минг. долларлик маҳсулотлар экспорт амалга оширилди.

Шунингдек, 1 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб қилиниб, уларни сони тага етказилади.

ЖИНОЯТЧИЛИК


Жорий йилнинг ўтган 9 ойида 3-сектор ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 52 та жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврида нисбатан ошган, 3-сектор ҳудудидаги 5 та МФЙларда Шундан: Аннаруз, Тошли, Уймовут, Чиял ва Чувуллоқ МФЙларида жиноятлар ошиб ушбу маҳаллалар қизил тоифага кирган.

Президентимизнинг Фарғона, Бухоро ва Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида “Жиноятчиликка қарши курашиш” масаласига алоҳида тўхталиб, инвестицион жозибадорликни таъминлаш мақсадида Кўкдала тумани 3-сектор ҳудудини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантиришимиз борасида қатъий топшириқ бердилар.

Жиноятчиликка қарши курашиш нафақат ички ишлар ва прокуратура органларининг вазифаси балким умуман жамоатчилик вазифасига айланиши лозим.

Президентимизнинг Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифидан сўнг, жиноятчилик ва ҳууқуқбузарликка қарши курашиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилиб, унда маҳалла бешлигининг асосий вазифалари белгилаб берилган.

Унга кўра, (ҳамма ўзига ёзиб олсин)

маҳалла раиси маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлигини сақлаш, кексаларнинг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш, маҳаллани обод ва файзли масканга айлантириши;

ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратиб, мавжуд бўш иш ўринларига ишсиз фуқароларни жойлаштириши;

ёшлар етакчиси ёшлар сиёсати ва ёшлар балансини шакллантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиши;

хотин-қизлар бўйича масъул эса, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиши;

профилактика инспектори маҳаллада ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, хавфсиз маҳалла тамойили асосида самарали профилактик ишларни ташкил этиши белгиланган.

Ушбу услубий қўлланма маҳалла аҳолиси, айниқса уларнинг иш билан банд бўлмаган тоифаси ўртасида самарали профилактик ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришга кўмаклашиш мақсадида масъул давлат органлари, ташкилотлар, таълим муассалари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан профилактик ишларни ташкил этиш бўйича ҳаракатлар механизмини ўрганишга ёрдам беради.       

Юқоридагилага кўра, бугундан бошлаб Сиз билан биргаликда асосий эътибор жиноят оқибати билан курашга эмас, балки унинг содир этилишига шароит яратиб бераётган омилларни   бартараф   этишга    қаратилмоғимиз лозим.

Жиноят содир бўлгани тўғрисидаги мурожаат ва хабарларни кутиб ўтирмасдан, жойларда халқ билан мунтазам мулоқот асосида унинг   олдини    олиш   кундалик   ишимизга    айланиши лозим.


Эътиборларингиз учун рахмат!