[REQ_ERR: COULDNT_RESOLVE_HOST] [KTrafficClient] Something is wrong. Enable debug mode to see the reason. Кўкдала тумани ҳокими Джураев Хуррам Абдуразиқовичнинг Кўкдала тумани ёшларига мурожаати. » Ko'kdala tuman hokimligi rasmiy veb-sayti
Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda........ Сайт временно работает в тестовом режиме........ The site is temporarily in test mode.


    • Ishonch telefon: +99875 230 - 14 - 59
    • Manzil: Qashqadaryo viloyati, Ko'kdala tumani, U.Hayyom ko'chasi
    • Ish kunlari: Dushanba - Juma, soat 9:00 dan 18:00 gacha

Кўкдала тумани ҳокими Джураев Хуррам Абдуразиқовичнинг Кўкдала тумани ёшларига мурожаати.

Kun : 01-05-2024   /   ip / new / Yangiliklar / Hokimlik yangiliklari   /   O'qildi: 470
Кўкдала тумани ҳокими Джураев Хуррам Абдуразиқовичнинг Кўкдала тумани ёшларига мурожаати.

Ассалому алайкум  азиз туманимиз ёшлари!
Она диёримиз келажагининг бунёдкорлари!
Бугун мен сизларга мурожаат қилар эканман, аввало бугун туманимизда энг шижоатли , энг билимли ва ўз юртига қанот бўла оладиган йигит ва қизлар вояга етаётганига катта ишонч билдиришимни айтиб ўтмоқчиман.
Барчамизга маълумки бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларимизга юксак ишонч билдирилиб ёшлар сиёсати масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз таъбири билан айтганда “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз-ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат. ”
Дарҳақиқат, янги даврда яшаб меҳнат қилаётган эканмиз, замон ўз кучи ва билимига ишонган ёшларга муҳтож эканлигини ҳар қадамда англаб, ҳис қилаяпмиз.
Азиз ёшлар, бугун тарихнинг, замоннинг ўзи сизларнинг олдингизда беқиёс имкониятлар очмоқда.
Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаол ва бевосита иштирокчисига, жамиятнинг ҳақиқий таянчи ва суянчига айлантириш мамлакатимизнинг устувор ва стратегик вазифаларидан биридир. Хусусан, кейинги 7 йилда ёшлар сиёсати самарадорлигига оид жами 100га яқин қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниши, хусусан, 2016 йил “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши, ўз навбатида, давлатимиз раҳбари таклифига асосан  “Ўзбекистон  Республикасида ёшлар кунини белгилаш тўғрисида”ги  қонун билан 30 июнь санасининг “Ёшлар куни ” деб эьлон қилиниши, жорий йилнинг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йили деб эьлон қилиниб, шу шиор асосида тизимли ишларнинг амалга оширилаётгани давлатимиз ва жамиятимизда ёшларга берилаётган алоҳида эьтибор намунаси десак, муболаға бўлмайди.
Барчангизга маълумки, шу қаторда Кўкдала тумани ёшларига  ҳам бугун барча соҳаларда ўз ўрнида кенг имкониятлар яратилиб берилмоқда. Бу борада биз давлатимиз рахбарининг “Биз нафақат ёшларимиз бутун жамиятимиз ҳаётини тубдан ўзгартиришга хизмат қилаётган эзгу ишларимизни изчил давом эттирамиз. Шу борада ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, салоҳият ва иқтидорларини ривожлантириш ва руёбга чиқариш учун имконият ва шароитларни янада кенгайтирамиз”, деган сўзларини дастури амал сифатида қабул қилиб ёшларимизга имкониятлар эшикларини очиб беришга ҳаракат қиляпмиз.
Бугунги кунда туманимизда 30 ёшгача бўлган 92 минг 116 нафар ёшларимиз истиқомат қилиб,уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, тегишли амалий кўмак ва ёрдам турлари  кўрсатилиб борилмоқда. Хусусан, туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 млрд 210 млн сўм маблағлар “Ёшлар дафтари ” ҳисобидан ўтказилиб, жами 1553 нафар ёшларимизга 11 турдаги йўналишлар бўйича ёрдам кўрсатилди.
Бунга мисол тариқасида 325 нафар ёшларга жами 715 млн сўм профессионал ва олий таълим муассасаларига тўлов контракт суммасининг 50 фоизигача бўлган қисми, 32 нафар ёшларни даволаниш ҳаражатлари учун 160 млн сўм, яна 32 нафар ёшларимизга 218 млн сўмлик сафарбарлик чақирув резирви ҳаражатлари тўлаб берилган.
Бундан ташқари тумандаги 1246 нафар ишсиз 1096 нафар битирувчилардан 2342 нафари иш билан таъминланган.худди шундай ишсиз ёшларни бандлигини таъминлашда доимий иш ўринларига жойлаштириш орқали 296 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан янги лойиҳалар ташкил этиш орқали 269  нафар  ёшларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун 
5 млрд 181 млн сўмлик имтиёзли кредитлар ва 254 нафар ёшларимизга 284 гектар ер майдонлари ажратиш орқали бандлиги таъминланиб, ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига эришилди.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида  “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида  14-30 ёшдаги жами 35 минг 356 нафар ёшларимиз маданият, спорт, санъат, ахборот технологиялари ва спорт мусобақаларига жалб қилиниб, муносиб натижаларга эришилмоқда.
Қисқа фурсат ичида туманимиз спорт мактабнинг 354 нафар спортчи ўқувчи ёшлари  спорт унвонлари ва разрядларини, 4 нафар ёшлар Осиё чемпионатларида юқори натижаларни қўлга киритишди. Олимпиа спорт турлари бўйича 2 та олтин, 2 та кумуш, 9 та бронза медаллари қўлга киритилди.
Туманда китобхонлик, фан олимпиадалари, “Заковат” ўйинлари  ва бошқа турдаги танловлар ҳам уюшқоқлик билан ўтказилиб борилмоқда.
Айниқса, туманимизда ёшларнинг фойдаланиши учун қад ростлаётган маънавият маскани, кутубхона, спорт саройи, IT марказлари каби каби иншоатларнинг қурилиб фойдаланишга топширилиши, янги турдаги мактаблар қурилиб, уларнинг замонавий жиҳозланиши ёшларимизнинг кучига куч қўшади деган умиддамиз. 
Ҳурматли  туманимиз ёшлари!
Бугун биз Кўкдала туманининг барпо этилишида буюк тарихий воқеаларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Албатта, ушбу туманни энг олди туманлардан бири бўлиб танилишида сиз азиз ёшларнинг кўмагингизга муҳтожмиз. Ҳар бирингизда мавж уриб турган ватанпарварлик, миллат ғамида яшаш каби туйғулар айнан бугун шу замин учун зарур ва муҳимдир.
 Эртага  шу муқаддас ватанда эл-юрт корига аввало ким ярайди? Юртимиз халқимизни келажакда ким рози қилади? Мустаҳкам оилани ким барпо қилади. Албатта сизлар!
Сизлар нафақат туманимиз балки, Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсиз. Президентимиз айтганларидек “Ўзбекистоннинг янги уйғониш даврини яратиш йўлида катта режалар билан сафимизга қўшилаётган ёшларимиз-асосий таянчимиз ва суянчимиздир.” 
Зеро, Ёшлик ғанимат, вақт ғанимат, фурсат борида отни қамчиланг, давлатимиз халқимиз яратиб бераётган имкониятларнинг қадрига етинг!
 Изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг!
Ватанимиз келажаги сизнинг қўлингизда эканлигини доим ҳис қилиб, масъулият билан яшанг!


Кўкдала туман ҳокими Х.Джураев