Кўкдала МФЙ да ичимлик суви ҳамда ички йўл масаласида қилинган мурожаат юзасидан маълумот:
Kun : 06-04-2024 / Mahalla / O'qildi: 133
Кўкдала тумани Кўкдала МФЙда жами 40.3 км йўл бўлиб шундан, 16.7 км қисми асфалът, 18.8 км қисми шағал ва 4.8 км тупроқ йўл ҳисобланади. Кўкдала МФЙдаги тупроқ йўлларни шағаллаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 330-сонли қарорга асосан давлат дастурига киритилган.
Кўкдала МФЙда 1 дона тик артезиан қудуқ ва 1 дона сув йиғиш бочкаси 2021-йилда Давлат дастури орқали қурилган бўлиб, ушбу дастур орқали 12.7 км тармоқ тортилиб, 796 та хонадон ва 25 та тадбиркорлик ҳамда 5 ижтимоий соҳа объектларини ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда.
Жорий йилда тортиладиган қўшимча сув тармоқлари ҳақида яна маълумот берилади.